Optimo – бизнесингизни осон бошқаринг
Optimo – дўконлар ва ресторанлар билан боғлиқ турли хил бизнес соҳалари учун савдони бошқариш дастури бўлиб, бизнес ёки дўконни автоматлаштиришга ёрдам беради. Дастур бизнес эгаси, менежер ва жамоага иш жараёнини осонроқ ҳамда оқилона бошқаришга кўмаклашади. Унинг афзалликлари шунчалик кўпки, қуйида шу ҳақида гаплашамиз.
1. Барча товарларни ҳисобга олиш ва бошқариш
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун энг катта қийинчиликлардан бири бу инвентаризация жараёнини ҳисобга олиш, уни бошқариш ва назорат қилишдир. Ортиқча инсон ва молиявий ресурсингизни исроф қилмаслик учун сизга ушбу дастурни ўрнатишни тавсия қиламиз. Унинг асосий афзаллиги – товарларни ҳисобга олиш, бошқариш ва назорат қилишдир. Бир марталик дастурга товарларни киритганингиздан сўнг, сиз исталган вақтда нафақат жавонлардаги, балки омбордаги заҳира товарлар ҳақида ҳам долзарб маълумотларни оласиз. Муҳими, харидни режалаштириш ва тўғри молиявий бошқарув асосида муаммони ҳал қиласиз. Захирани бошқаришда ҳам дастурнинг ёрдами беқиёс.
2. Даромад назорати
Optimo билан исталган вақтда даромадни кузатишингиз мумкин - савдолар, харидлар, рентабеллик, бундан ташқари, корхонангизнинг энг кўп сотиладиган маҳсулотини, сотувлар бўйича кун ёки ойнинг энг фаол ёки пассив вақтини осонгина аниқлашингиз мумкин.
3. Масофавий бошқарув
Дастур сизга бизнесингизни узоқда бўлсангиз ҳам бошқариш имконини беради. Бундан ташқари, керакли маълумотлар ҳеч қачон йўқолмайди, чунки у хотирага юкланади ва компьютерингиз турли хил файллар билан ортиқча юкламага қолмайди.
4. Биттада бир нечта функция
У кассирга тўловларни тезкорлик билан қайта ишлаш, инвентарни дастурий текшириш, навбатларни кузатиш, етказиб берувчиларнинг буюртмаларини тасдиқлаш, сканер штрих-кодни ўқий олмаса ҳам, маҳсулотларни фотосурат ёки ҳисоб-китоблар билан сканерлашга ёрдам берадиган қулай касса аппарати билан жиҳозланган.
5. Тезлик
Бу инвентаризация каби бизнес жараёни учун жуда муҳим жиҳатдир. Қўлда инвентаризация қилиш бир неча кун давом этиши мумкин бўлган бир пайтда, сиз 2-3 соат ичида товарларни тўлиқ инвентаризация қилиш имкониятига эгасиз. Буларнинг барчаси товарларни тезкор сканерлаш сабаблидир.
6. Бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмани улаш имконияти
Тизим бир вақтнинг ўзида бир нечта компьютерлардан уланиш имконини тақдим этади, бу ҳам жараённи тезлаштиришга ёрдам беради. Мисол учун, сиз товарларни шартли гуруҳларга бўлишингиз ва гуруҳларга масъул шахс тайинлаб, ишни тақсимлашингиз ва жараённи тезлаштиришингиз мумкин.
7. Маълумотлар сақланиши
Яна бир катта афзаллиги шундаки, бутун инвентаризация тарихи тизимда сақланади ва сиз исталган вақтда ким нимани сканер қилганини, қайси куни қандай маълумотларни олганингизни кўришингиз мумкин. Бу бир неча ой олдинги маълумотларни кўриб чиқиш ва текшириш керак бўлганда ёрдам беради. Товарлар тарихини кўриш функцияси бутун тарихни тиклашга ва молиявий жавобгар шахсларга нисбатан якуний қарор қабул қилиш ёки товарлар билан нима содир бўлганлигини кузатиш имконини беради.
8. Интернетсиз ҳам мумкин
Дастур орқали инвентаризация интернет билан ҳам, интернетсиз ҳам амалга оширилиши мумкин. Омборлар кўпинча алоқа яхши бўлмаган жойларда жойлашган бўлади. Бундай ҳолларда инвентаризацияни офлайн режимда ўтказиш жуда қулай.
9. Пулларингиз ва мижозларингизни йўқотмасдан
Эскича инвентаризация жараёни дўконни ёпиш ва даромадни йўқотишга олиб келади. Бу бизнесингиз учун молиявий йўқотиш дегани. Бизнинг дастур билан эса бунга ҳожат йўқ.
10. Ҳамёнбоп нарх
Айтганча, сизни хизмат нархи қизиқтириши аниқ. Optimo'нинг энг катта афзалликларидан яна бири – унинг ҳамёнбоп нархидир. Бизда 2 хил тариф бор. Атиги ойлик 280 000 ёки 490 000 сўм эвазига сиз юқоридаги ўнлаб қулайликларни, бизнес фаолиятингизни осонгина бошқариш ва назорат қилиш имконини қўлга киритишингиз мумкин.
Ҳеч иккиланманг, optimo.uz сайтига ташриф буюринг ва бизнесингизни оқилона бошқаринг.
Телефон: (+998) 71-205-12-22
Инстаграм: @Optimo_уз
Телеграм: @Optimo_уз
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter