Оқ уй ёнидаги 20 мингта стул нега бўш?

Вашингтондаги Оқ уй ёнида жойлашган Президент жанубий боғига 20 мингта стул келтириб жойлаштирилгани ҳақида «Washingtonian» хабар берди.
Маълум бўлишича, бу хотира акцияси бўлиб, стулларни асосан ковид қурбонлари ва шу вирус билан касалланганларнинг қариндошларидан ташкил топган «Covid Survivors for Change» гуруҳи аъзолари ўрнатиб чиқишган. Ҳар бир стул коронавирусдан вафот этган 10 нафар америкаликни англатади.
«Барчамиз хавф остидамиз. Ҳеч ким пандемиядан кафолатланмаган. Инқироз ҳали тугагани йўқ», — дейишмоқда ташкилотчилар.
Улар ҳукуматдан хавфсизлик ва тикланиш бўйича миллий режага кўпроқ эътибор қаратишни талаб қилишмоқда.
Маълумот учун: 5 октябрь тонгига келиб охирги 24 соатда жаҳон бўйича 249 546 нафар янги бемор аниқланди. Пандемия даврида қайд этилган касалланишлар жами сони 35 398 976 тага етди.
АҚШда ковидга чалинганлар сони 7,6 миллион нафардан ошди, мамлакат президенти Дональд Трамп ҳам улар қаторида. Пандемия даврида АҚШ берган қурбонлар сони 214 минг нафардан зиёд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter