Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оққўрғонда боғча болалари заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Оққўрғонда боғча болалари заҳарланиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Zarnews.uz

Бугун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Оққўрғон туманидаги боғчада тарбияланувчилар заҳарлангани хабар берилган ва прокуратура терговга қадар текширув ишларини ўтказаётгани маълум қилинганди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олти нафар бола оғир ва яна бир киши ўта оғир аҳволда экани бўйича баёнот берилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг