Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларни «опенбюджет»га овоз йиғишга чиқарган директор ишдан кетди

Ўқувчиларни «опенбюджет»га овоз йиғишга чиқарган директор ишдан кетди

Тошкент вилояти ҳокимлиги Оққўрғон тумани «Бойғули» МФЙ ҳудудида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари «Опенбюджет»га пул йиғишга жалб етилгани юзасидан расмий муносабат эълон қилди. 

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимининг топшириғига кўра, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўқувчиларни «Опенбюджет»га овоз йиғиш учун жалб қилиш бўйича топшириқ мактаб директори томонидан берилгани аниқланди, дейилади хабарда.

Вазият мазкур мактабнинг филиалида содир бўлган. Филиалда 45 нафар бошланғич синф ўқувчиси таҳсил олади. Ўқувчиларни кампанияга жалб қилган синф раҳбарларига интизомий жазо берилди, мактаб директори Л.Усмонова эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Мактаб филиали яқинда таъмирдан чиқарилган бўлиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Мактаб жамоаси ўз ташаббуси билан «Опенбюджет» кампаниясида қўшимча электрон доска, компютер жиҳозлари олиш учун иштирок этган. Сўралган маблағ миқдори – 300 миллион сўм.

Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга ушбу жиҳозларга эҳтиёж ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш, шундан сўнг, маҳаллий бюджет ҳисобидан мактабни сўралган жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг