Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларни мактабларга ДХМлар орқали қабул қилиш давом этмоқда

Ўқувчиларни мактабларга ДХМлар орқали қабул қилиш давом этмоқда

Фарзандларимизни  давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнини 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив  давлат хизматлари портали орқали босқичма-босқич қабул қилиниши йўлга қўйилган бўлиб, бу фуқароларга янада қулайлик яратиши билан бирга шаффофликни, тезкорликни таъминлаш учун хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ушбу Регламент талаблари қуйидаги умумтаълим муассасаларига нисбатан қўлланилади:

бошланғич мактаб;

умумий ўрта таълим мактаби;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб (ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ва мактаб-интернатлар, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари бундан мустасно).

Болаларни 1-синфга қабул қилиш асосий ва қўшимча квота асосида қабул қилинади.

Асосий квота бўйича қабул қилиш умумтаълим муассасаларига бириктилган микроҳудуд бўйича тегишли йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади.

Қўшимча квота бўйича микроҳудуддан ташқари истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар;

Микроҳудуд ва микроҳудуддан ташқари мактаб ёшига етмаган, яъни тегишли йилнинг 1 январидан 31 августига қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар қабул қилинади.

Энди фуқаролар хеч қандай оворагарчиликларсиз Давлат хизматлари марказига мурожаат қилган холда ёки ЯИДХП орқали болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш учун йўлланма олишлари мумкин.

Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш ҳар йили 15 июндан 31 августга қадар амалга оширилади.

Шайхонтоҳур тумани Давлат хизматлари маркази

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг