Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оренбургдаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Оренбургдаги ЙТҲда 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра 2019 йил 22 ноябрь куни Россиядаги Оренбург-Оқбулоқ трассасида ичида 8 нафар йўловчи, жумладан 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган микроавтобус иштирокида  йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Натижада ҳамюртларимиздан 4 нафари вафот этди, 1 нафари эса Оренбург вилоят клиник шифохонасига жойлаштирилди.

Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг