«Ўрикзор» бозори сотилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Кеча Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
ЎзА мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига мурожаат қилди.
Бошқарма бош мутахассиси Баҳодир Юсуфжоновнинг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 36 та давлат активи савдога қўйилган. Улар орасида «Ўрикзор савдо комплекси» масъулияти чекланган жамияти балансидаги иккита мулк комплекси ҳам бор.
Икки комплекс ҳам Учтепа туманида жойлашган бўлиб, бири савдо, иккинчиси хизмат кўрсатиш бўйича мулк комплекси ҳисобланади. Улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 507-фармойишига биноан савдога қўйилган.
Шундай қилиб, «савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълоннинг айрим оммавий ахборот воситалари томонидан нотўғри талқин этилиши ҳамда юзаки ёндашилиши» натижасида «Ўрикзор» бозорининг сотилиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter