Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ортиқ Отажонов вафот этди

Ортиқ Отажонов вафот этди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистонда халқ артисти Ортиқ Отажонов вафот этди. Маълум қилинишича, жаноза маросими бугун, 17 май куни аср намозидан кейин бўлиб ўтади. Ижодкор Ўрикзор даҳасидаги Саид Ваққос Ота қабристонига дафн этилади, дея ёзмоқда «Kun.uz».

Ортиқ Отажонов 1947 йил 30 январь куни Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991 й.), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993 й.) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967 й.) ва Тошкент маданият институти (1980 й.)ни тугатган. Куй-қўшиқлари билан эл эътиборига тушган. 

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ортиқ Отажоновнинг рафиқаси Гулсара Отажонова 73 ёшида вафот этганди.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг