Оскар Табарес Ўзбекистон билан ўйин ҳақида: «Бу бир машғулот эди»
![Оскар Табарес Ўзбекистон билан ўйин ҳақида: «Бу бир машғулот эди»](http://static.xabar.uz/crop/2/3/720_460_95_2319479667.jpg)
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Ўзбекистон терма жамоаси устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.
«Бундай ўйинлардаги натижалардан олинадиган хулосалар нисбий аҳамиятга эга. Энг муҳими — барча ўйинчилар учрашувни жароҳатсиз, соғ-саломат якунлагани.
Ҳар бир футболчининг ҳаракатига алоҳида тўхталмоқчи эмасман. Кўрдикки, кимнингдир ўйини яхши чиқди, кимдадир унчалик эмас.
Бу — биз учун навбатдаги тайёргарлик босқичи эди. Қўлга киритилган натижа, мухлислар билан хайрлашув — ҳаммаси ажойиб бўлди.
Ўзбекистон билан ўйин биз учун яна бир машғулот эди. Фақатгина футболчиларнинг формасини яхшилашга қаратилган жиддий машғулот. Биз энди жаҳон кубоги учун курашни бошлаймиз», — деди Табарес.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter