Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўсмирлар Олимпиадаси. Ўзбекистон ўз рекордини янгилади

Ўсмирлар Олимпиадаси. Ўзбекистон ўз рекордини янгилади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Мусобақа ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечмоқда. Кеча бўлиб ўтган баҳсларда эркин курашчимиз Умиджон Жалолов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олди.

-48 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Умиджон мусобақа давомида ЖАР ва Туркия вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса грузиялик Гиорги Гегелашвилига қарши гиламга чиқди ва 8:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.

Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун Аргентина Олимпиадасидаги 11-медаль бўлди. Айни пайтда ҳамюртларимиз томонидан 4 та олтин,  4  та кумуш ва 3 та бронза медаллари қўлга киритилган. 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига микст баҳсларида эга чиқилган. Бу орқали Ўзбекистон ўсмирлар Олимпиадасида медаллар сифати бўйича ўз рекордини янгилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг