«Останкино» телемаркази портлаш хавфи туфайли текширилмоқда

Москва шаҳридаги «Останкино» телемаркази айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизмати томонидан текширилмоқда. ТАСС томонидан билдирилишича, телемарказда портловчи модда борлиги ҳақида аноним хабар келиб тушган.
«Номаълум шахс телемарказга бомба қўйилгани ҳақида маъмуриятга хабар берган. Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг шошилинч хизмати мутахассислари етиб келишган ва иш олиб боришмоқда", — дейилади хабарда.
Охирги ойларда Москва шаҳридаги турли биноларда портлаш хавфи борлиги ҳақида бир неча бор аноним хабар келиб тушган эди. Уларнинг барчаси текширувдан ўтказилган, аммо бирорта жойдан портловчи модда топилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter