Остонада ўтказилган халқаро театрлар фестивалида «Кўчки» спектакли тақдирланди

Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган «Самғау» VI халқаро театрлар фестивалида «Кўчки» спектакли билан иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар берди.
Фестиваль якунларига кўра, ушбу спектакль томошабинлар ва мутахассислар эътирофига сазовор бўлган. Тақдирлаш маросимида Қозоғистон халқ қаҳрамони А.Мамбетов номидаги махсус диплом ва фестиваль рамзи туширилган статуэтка тантанали равишда топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter