Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Остонада «ШҲТ+» учрашуви бошланди

Остонада «ШҲТ+» учрашуви бошланди

Фото: Akorda.kz

Бугун, 4 июл куни Остонадаги Мустақиллик саройида кенгайтирилган форматдаги «ШҲТ+» учрашуви бошланди. Қатнашчилар бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт масалаларини муҳокама қилишади.

Тадбир қатнашчилари:

Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларус, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА, Туркия ва Туркманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари, ШҲТ бош котиби ҳамда ШҲТ терроризмга қарши тузилмаси минтақавий директори;

қолаверса:

Рас ал-Хайма амирлиги ҳукмдори Шайх Сауд бин Сақр ал Қосимий, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тани, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Мўғулистон президенти Ухнаагиин Хурелсух;

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, шунингдек, МДҲ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Евроосиё иқтисодий комиссияси, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ислом ташкилоти каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг