Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ота йўқолган ўғлини йигирма икки йилдан сўнг топди

Ота йўқолган ўғлини йигирма икки йилдан сўнг топди

Хитойлик эркак болалигида ўғирлаб кетилган ўғлини 22 йил ўтгач топди, деб ёзади Next Shark. 

2001 йил октябр ойида Лэй Вузэ тўрт ёшли ўғлини қўшнилари қарамоғига қолдириб, бизнес билан шуғулланади. Эркак уйда бўлмаганида, болани номаълум шахслар ўғирлаб кетишган. Ота зудлик билан болани қидириб, унинг фотосуратларини тарқатди, аммо ҳеч ким унга ёрдам бера олмади.

22 йил давомида Лей ўғлини қидирди. Бу вақт ичида у ўғирланган болаларини топишга уринаётган бошқа ота-оналар билан дўстлашади. Охир-оқибат қанча оилалар бирлашганини кўрган хитойликлар бир кун келиб фарзанди билан учрашишларига умид қилишди.

Вузэ ўз ўғлини юзни таниш технологияси туфайли топа олди. Полиция ундан боланинг болаликдаги суратлари асосидаги инсон моделидан фойдаланган.

Бундан ташқари, ДНК тести ота-боланинг шахсини тасдиқлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг