Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OTB билан иқлим технологиялари ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

OTB билан иқлим технологиялари ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

COP29 доирасида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги Ўзбекистон Миллий павильонида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Йингминг Янг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вазир вице-президентга жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетига (Green University) ташрифи, шунингдек, OTB томонидан Ўзбекистонга иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш соҳасида кўрсатилаётган доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув давомида юртимизда ҳукумати томонидан ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Хусусан, вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим Кенгашининг ташкил этилиши, Миллий иқлим сиёсати ва Миллий иқлим стратегиясини ишлаб чиқиш ҳақида сўз юритди.

Музокаралар чоғида томонлар бир қатор устувор масалалар, жумладан, ер деградацияси ва чўлланиш, қишлоқ хўжалигига энг янги иқлим технологияларини жорий этиш, Оролбўйи экотизимини тиклаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иш ўринларини яратиш ва Aral Climate Expo Hub ташкил этишга эътибор қаратишди. Шунингдек, OTB вице-президенти билан “Яшил шаҳар” лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди, унинг доирасида ҳар бир ҳудуд ва унинг маъмурий маркази учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бош режа ишлаб чиқилади.

“Бу йил биз Ўзбекистон билан якуний ҳамкорлик стратегиямизни тасдиқладик. Учта асосий масаладан бири яшил трансформацияни рағбатлантириш бўлиб, Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошчилигида Марказий Осиёда иқлимга йўналтирилган давлат сиёсатига асосланган биринчи кредитни муваффақиятли тақдим этдик”, — деди OTB вице-президенти.

Учрашувда ОТБнинг “Green University”га бўлган катта эътиборини инобатга олиб, хориж томони университетда OTB шафелигида махсус ўқув дастури ва малака ошириш курсини йўлга қўйиш, шунингдек, унинг негизида ўзининг иқлим лабораториясини яратиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг