Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорий йилида боғчалардан бошланғич синфларга қарийб 650 минг бола ўтказилган

Жорий йилида боғчалардан бошланғич синфларга қарийб 650 минг бола ўтказилган

2022-2023 ўқув йили якунида мактабгача таълим ташкилотларидан  647 655 нафар 7 ёшли болалар бошланғич таълим билан қамраб олинди.

Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати берган маълумотга кўра, бу кўрсаткич 2021-2022 ўқув йилида 566 996 нафарни ташкил этганбўлиб, жорий йилдагисидан 80 659 нафарга камроқ.

Эслатиб ўтамиз, Статистика агентлиги 2022/2023 ўқув йили бошига Ўзбекистонда умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони қарийб 6,5 млн нафарни ташкил этгани тўғрисида маълумот берган эди.

Шундан, 1–4-синф ўқувчилари сони 2,5 млн нафарни ёки жамига нисбатан 39,4 фоизни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг