Ўтган йили ўзбекистонликлар қайси давлатларга энг кўп саёҳат қилгани айтилди
Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда 5,2 млн. нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Ушбу кўрсаткични 2021 йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 2 968,4 минг нафарга ёки 2,4 мартага ошганини кузатиш мумкин.
Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
— Қирғиз Р. – 2446,9 минг нафар
— Қозоғистон – 1001,3 минг нафар
— Тожикистон – 785,0 минг нафар
— Туркия – 305,9 минг нафар
— Россия – 250,7 минг нафар
— БАА – 128,3 минг нафар
— Саудия Арабистони – 69,4 минг нафар
— Миср – 36,8 минг нафар
— Қувайт – 24,0 минг нафар
— Жанубий Корея – 23,1 минг нафар
— АҚШ – 16,6 минг нафар
— Озарбайжон – 12 минг нафар
— Ҳиндистон – 10,6 минг нафар
— Грузия – 8,2 минг нафар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter