Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтказиб юборманг! «Uzbek Tigers» бугун тонгда жанг ўтказади

Ўтказиб юборманг! «Uzbek Tigers» бугун тонгда жанг ўтказади

Исроил Мадримов ўз рақиби билан вазн ўлчаш маросимида.

Фото: «Sports.uz»

Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичи тўртинчи турида Колумбияда «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари баҳс олиб боради.

Ушбу жамоалар ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан бугун тонгда, 24 март куни соат 06:00да бошланади.

Мазкур беллашувда қуйидаги боксчиларимиз рингга кўтарилишади:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов — Ривас Мартинез

56 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Жон Мартинез

64 кг: Иқболжон Холдоров — Жон Гутьеррез

75 кг: Исроил Мадримов — Жорж Вивас

-91 кг: Санжар Турсунов — Ҳулио Дэйвис

«Uzbek Tigers» бунгача учта тур жангларда иштирок этиб, шундан иккитасида ғалаба қозонган эди. Жумладан, «Colombia Heroicos» билан Тошкентда ўтган баҳсларда боксчиларимиз 4-1 ҳисобида устун келишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг