Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОТМларда контракт тўлаш муддати ноябргача узайтирилди

ОТМларда контракт тўлаш муддати ноябргача узайтирилди

Фото: Xabar.uz

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди. 

​Мазкур муддат бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

​Белгиланган муддатга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.

​Аввалроқ педагог ходимларнинг фарзандлари учун 30 фоизлик имтиёз эълон қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг