Охирги 28 кундан бери коронавирусдан энг кам ўлим ҳолати кузатилди — Испания

Испанияда охирги 28 кунда коронавирусдан энг кам ўлим ҳолати кузатилди, сўнгги суткада 410 нафар бемор вафот этди, деб хабар берди ТАСС.
Мамлакатда пандемия бошланганидан бери (2020 йил 31 январь) коронавирусни юқтирганлар сони 195944, қурбонлар сони 20453 нафарга етди, дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотда. Беморларнинг 77 357 нафари шифо топган.
Испанияда қаттиқ чеклов чоралари 14 март куни жорий этилган бўлиб, икки бора муддати узайтирилди. Бош вазир Педро Санчес бу муддатни охирги марта 9 майгача узайтиришни парламентдан сўрамоқчи. 27 апрелдан карантин чоралари юмшатилиши, 12 ёшгача болаларни сайр қилдиришга рухсат берилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter