Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол бўйича U-20 жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибидан ўрин олган муҳим масалалар қаторида 2027 йилги 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати мезбонлари аниқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилиши белгиланди. Мазкур мусобақа ФИФА томонидан ўтказиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейинги иккинчи нуфузли мусобақа ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз кўплаб йирик халқаро мусобақаларга мезбонлик қилиб, катта тажриба орттирди. Хусусан, 2024 йилда юртимизда ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати юқори савияда ташкил этилгани халқаро футбол ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур мусобақалар, шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларининг халқаро миқёсдаги йирик турнирларни ўтказиш бўйича етарлича тажриба ва салоҳият тўплашига имконият яратди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter