Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ва Туркия байроқлари ёқилганини кескин қоралаймиз – Ойхон Ҳожизода

Озарбайжон ва Туркия байроқлари ёқилганини кескин қоралаймиз – Ойхон Ҳожизода

Расмий Боку Арманистоннинг Ереван шаҳрида Озарбайжон ва Туркия байроқлари намойишкорона ёқилганини қоралаб баёнот берди.

«Арманистон пойтахти Ереван шаҳри Озодлик майдонидаги машъала юриши пайти Озарбайжон ва Туркия байроқларининг олдиндан режалаштирилган ҳолда ва уюштирилган тарзда ёқилганини кескин қоралаймиз. Арманистон ҳукумати ва бош вазир Никол Пашинян бундай нафрат жиноятлари ва ксенофобия ҳаракатларининг олдини олиш учун шошилинч чоралар кўрмоғи лозим», – деб ёзди Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Ушбу сиёсий провокация 23 апрель куни Еревандаги акция пайти содир этилган.

Байроқ ёқиш билан боғлиқ хатти-ҳаракат сўнгги ҳафталарда иккинчи бор кузатилмоқда. 

Аввал хабар берганимиздек, 14 апрель куни Арманистондаги оғир атлетика бўйича Европа чемпионатининг очилиш маросимида Озарбайжон байроғига ўт қўйилди. Бунинг ортидан Озарбайжон терма жамоаси мусобақаларда қатнашишдан бош тортди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг