Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек алифбоси замон талабига мослаштирилмоқда

Ўзбек алифбоси замон талабига мослаштирилмоқда

Фото: Gazeta

Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу ташаббус янги алифбога ўтиш эмас, балки амалдаги алифбодаги айрим техник муаммоларни бартараф этишга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

Амалда қўлланилаётган Oʻ, Gʻ, Sh, Ch каби ҳарфларни компьютер ва ахборот тизимларида ёзиш, қидириш ва қайта ишлаш жараёнида қатор қийинчиликлар юзага келмоқда. Апострофнинг турли кўринишларда қўлланилиши, икки белгидан иборат ҳарфларнинг дастурлар томонидан яхлит қабул қилинмаслиги рақамли муҳитда ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Шу боис олимлар томонидан Ş, Ç, Ğ, Ö каби яхлит ҳарфларни жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ёндашув туркий давлатлар тажрибасига ҳам, замонавий рақамли технологиялар талабларига ҳам мос келади. Энг муҳими, ҳарфларнинг талаффузи ёки тилнинг фонетик тизими ўзгармайди — фақат уларнинг график кўриниши такомиллаштирилади.

Ушбу ўзгаришлар натижасида ўзбек тили рақамли технологиялар, сунъий интеллект, электрон давлат хизматлари ва ахборот тизимлари билан янада самарали интеграциялашади. Бу эса ўзбек тилининг халқаро рақамли макондаги рақобатбардошлигини ошириб, фуқаролар учун янада қулай ва замонавий ёзув муҳитини яратади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг