Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради

Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради

Маҳ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, ўзига хос муҳаррирлик мактаби яратган тажрибали ижодкор, иқтидорли мунаққид ва таржимон Маҳмуд Саъдий 80 ёшида оламдан ўтди.

Маҳмуд Саъдий 1939 йил Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Мактабни тамомлаганидан кейин ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети филология факультетининг журналистика бўлимида таҳсил олади.

Кейинчалик «Шарқ юлдузи» журналида адабий ходим, бўлим мудири, «Гулистон» журналида катта адабий ходим, бўлим мудири, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида бўлим мудири, «Маърифат» газетасида махсус мухбир, шарҳловчи, бўлим муҳаррири вазифаларида фаолият кўрсатди. Узоқ йиллар давомида бўлажак журналистларга сабоқ берди, кўплаб шогирдлар етиштирди. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети талабалари учун «Таҳрир санъати» ўқув дастурини яратганди.

Маҳмуд Саъдий «Фидокорона хизматлари учун» ордени, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил» кўкрак нишони билан мукофотланган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг