Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ноябрда об-ҳаво қандай бўлиши кутиляпти? Мутахассислар изоҳи

Ўзбекистонда ноябрда об-ҳаво қандай бўлиши кутиляпти? Мутахассислар изоҳи

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси бўйича ноябр ойига об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди,  фақат бугун, 30 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 даражагача кўтарилади.

4 ноябрдан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. 4 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 5 ноябрдан 7 ноябргача Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. 7 ноябрь кунига келиб, ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундузги ҳарорат 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Кейинчалик ой давомида шимолий ҳудудлар бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Жанубий ҳудудлар бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража илиқдан 3 даража совуқ-2 даража илиққача, кундуз кунлари 18-23 даража илиқдан 7-12 даража илиққача ўзгариб туради. 

Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 30-октабр куни кундузги ҳарорат 13-15 даражани ташкил этади. 31-октабрдан 3 ноябргача ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 3 ноябрга келиб ҳарорат кечаси 9-11 даражани, кундузи 23-25 даражани ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг