Ўзбекистон 4 ойда 26 минг тоннадан зиёд пиёз экспорт қилди
2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатга 5,8 миллион АҚШ долларига тенг 26,2 минг тонна пиёз экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 минг тоннага қисқарган. Натижада ташқи бозорларга пиёз етказиб бериш кўрсаткичи 41,2 фоизга камайган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон пиёзининг энг йирик харидори Туркманистон бўлди. Ушбу мамлакатга 8,7 минг тонна маҳсулот етказиб берилган.
Иккинчи ўринда Россия қайд этилди. Бу давлатга экспорт ҳажми 8,4 минг тоннани ташкил қилди. Шунингдек, Ироқ бозорига 5,3 минг тонна пиёз юборилган.
Экспорт қилинган маҳсулотнинг яна бир қисми Эрон ва Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, Эронга 2,2 минг тонна, Қирғиз Республикасига эса 1,4 минг тонна пиёз экспорт қилинган. Бошқа давлатларга жами 260,4 тонна маҳсулот етказиб берилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter