Ўзбекистон аҳолиси 100 йил ичида қарийб 30 миллион кишига кўпайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган.
Йиллар кесимида мамлакатимизнинг доимий аҳолиси сони:
— 1920 йил – 4,4 млн. киши
— 1930 йил – 4,9 млн. киши
— 1940 йил – 6,6 млн. киши
— 1950 йил – 6,2 млн. киши
— 1960 йил – 8,4 млн. киши
— 1970 йил – 11,8 млн. киши
— 1980 йил – 15,8 млн. киши
— 1990 йил – 20,2 млн. киши
— 2000 йил – 24,5 млн. киши
— 2010 йил – 28 млн. киши
— 2020 йил – 33,9 млн. киши.
Кўриниб турибдики, сўнгги юз йил ичида (1920-2020 йиллар оралиғида) Ўзбекистон аҳолиси қарийб 30 миллион кишига кўпайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter