Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади» — Ўзгидромет

«Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади» — Ўзгидромет

Фото: Xabar.uz

Ўзбeкистон бўйича 2023 йил 30-31 декабрь ва 2024 йил 1-2 январь кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

Эртага 30 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача пасаяди, кундузи 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.

31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Кечалари совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 1 январга келиб 10-13 даража илиқга етади.

Қуруқ об-ҳаво 2 январда ҳам сақланиб туради, лекин бироз совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига кундузги ҳарорат 6-9 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда 30-31 декабрь ва 1-2 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат 30 декабрда кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ, 31 декабрь ва 1-2 январда кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади, 31 декабрь ва 1 январда кундуз кунлари 11-13 дарада илиққача аста-секин кўтарилади, 2 январда 7-9 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг