Ўзбекистон аҳолисининг уй билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига республикамизда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метрни ташкил этган.
Энг яхши натижа Навоий ва Хоразм вилоятларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 квадрат метрга ошган.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси:
-Навоий вилояти – 27,4 кв. м
-Хоразм вилояти – 24,1 кв. м
-Тошкент шаҳри – 22,9 кв. м
- Тошкент вилояти – 22 кв. м
- Фарғона вилояти – 20,1 кв. м
- Самарқанд вилояти – 20 кв. м
- Сирдарё вилояти – 19,8 кв. м.
- Қорақалпоғистон Р. – 17,6 кв. м
- Жиззах вилояти – 17,4 кв. м
- Бухоро вилояти – 17,2 кв. м
- Наманган вилояти – 16,6 кв. м.
- Қашқадарё вилояти – 16,4 кв. м
- Андижон вилояти – 15,8 кв. м
- Сурхондарё вилояти – 13,4 кв. м
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter