Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида (фото)

Ўзбекистон байроғи Сеул осмонида (фото)

15 сентябр куни Сеул осмонида ўзгача манзара кузатилди — Ўзбекистон байроғининг мовий, оқ ва яшил рангларидаги дирижабл Корея Республикаси пойтахти узра парвоз қилди.

Бу оддий парвоз эмас. Унинг ортида юртга муҳаббат, миллий ғурур ва Ўзбекистоннинг дўст Корея заминидаги яна бир ёрқин қадами мужассам эди.

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи арафасида амалга оширилган ушбу рамзий ташаббус Сеул аҳолиси ва хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонни яна бир бор танитиш, миллий қадриятларимиз ва давлат рамзларимизни намоён этишга хизмат қилди.

Сеул — дунёдаги энг замонавий мегаполислардан бири. Ана шу замонавий шаҳар осмонида Ўзбекистон байроғи рангларининг намоён бўлиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳам янги, замонавий ва истиқболли босқичга кўтарилаётганининг гўзал рамзи бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг