Ўзбекистон бир йилда салкам 3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари сотди

Ўзбекистон қарийб 2,9 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-декабр ойларида қарийб 2,9 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Бу умумий экспортнинг 10,6 фоизини ташкил этган.
Ип калава – 1 237,3 млн доллар
Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1 124,5 млн доллар
Трикотаж мато – 292,1 млн доллар
Газламалар – 145,9 млн доллар
Пайпоқ маҳсулотлари – 42,6 млн доллар
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter