Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон энергетика бозорига Озарбойжон компанияси ҳам кириб келяпти

Ўзбекистон энергетика бозорига Озарбойжон компанияси ҳам кириб келяпти

Ўзбекистон Озарбойжоннинг SOCAR компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефт қазиб олиш бўйича келишувга эришган. бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

Кеча, 21 июль куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган нефт-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга бағишланган тақдимотда Президент мавжуд конларда нефт ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берган. Хусусан, Озарбайжоннинг SOCAR давлат компаниясини истиқболли участкаларда геология-қидирув ишларига жалб қилиш, ҳужжатларнинг тайёрлиги ва ишларни жадаллаштириш билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган.

Вазирнинг айтишича, мазкур тақдимотда маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги икки томонлама битим жорий ҳафта охирига қадар имзоланиши режалаштирилган.

«Президентнинг давлат ташрифи чоғида Устюрт минтақасидаги конларда нефт қидириш ва қазиб олиш бўйича SOCAR билан келишувга эришилди. Қисқа вақт ичида барча ҳужжатлар тайёрланди ва ҳафта охиригача [маҳсулотни] тақсимлаш тўғрисидаги битимни имзолаш режалаштирилган», – деди Мирзамаҳмудов.

Шунингдек, давлат раҳбари келишув доирасидаги ишларни жадаллаштириш, ойлар кесимида ва 2025 йил охиригача аниқ вазифаларни белгилаш бўйича топшириқ берган.

«Хорижий ҳамкорлар билан ишларни бюрократик тўсиқларни истисно қилган ҳолда янги усул асосида олиб бориш режалаштирилмоқда», – дея таъкидлайди Мирзамаҳмудов.

Маълумот учун, 2024 йил август ойида «Ўзбекнефтга» ва SOCAR нефт-газ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг