Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон февралда хорижий инвесторлари билан 16 млрд долларлик шартномалар имзолаган

Ўзбекистон февралда хорижий инвесторлари билан 16 млрд долларлик шартномалар имзолаган

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 3 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган ва ўзлаштирилган.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Жамшид Хўжаевнинг таъкидлашича, бу «хорижий ҳамкорларнинг ишончи ортиб бораётгани» билан изоҳланади.

Хўжаев барча ҳудудлар сармоя жалб қилиш, халқаро ҳамкорлар билан ўзаро шерикчилик қилиш, бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш масалаларида фаолроқ ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади. Унга кўра, феврал ойида тадбиркорлар ва вилоят раҳбарлари Малайзия, Индонезия, Қувайт, Хитой, Грузия, Швеция ва бошқа давлатларга хизмат сафарларида бўлган.

Ушбу ташрифлар натижасида умумий қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ 178 та истиқболли шартнома имзоланди.

Шунингдек, Саудия Арабистони, Хитой, Франция, Туркманистон, Россия, Германия, Испания, Жанубий Корея, Италия, Япония, Вьетнам ва бошқа давлатлардан 40 дан ортиқ хорижлик тадбиркорлар мамлакатимизга келган. Музокаралар натижасида умумий қиймати 3,8 миллиард долларлик 51 та янги инвестиция шартномаси имзоланди.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари янги шартномалар имзолаш билан бирга, аллақачон имзоланган лойиҳаларни амалга оширишга ҳам эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Бу борада ташқи савдо-иқтисодий маслаҳатчилар, халқаро инвесторлар ва тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Биринчи чорак якунлари бўйича 8 миллиард долларлик инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш кўзда тутилган. Хусусан, бу мақсадда хорижий банклар томонидан кредит линиялари тақдим этиш жараёни жадаллаштирилиб, халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик механизмлари кенгайтирилмоқда.

Инвестицияларни самарали жалб этиш мақсадида мақсадли бизнес миссиялари ташкил этилиб, Ўзбекистон компанияларининг халқаро кўргазмалардаги иштироки ортиб бормоқда. Март ойида инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётга замонавий технологияларни жорий этишга эътибор қаратиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг