Ўзбекистон фуқароси нима учун Москвада заҳарланган эди?

Жорий йилнинг феврал ойида Ўзбекистон фуқароси Москва яқинидаги электропоездда заҳарланган ҳолатда топилган эди. Жабрланувчи касалхонага етказиб борилган, аммо 9 февралда бош мия шиши туфайли оламдан кўз юмган эди.
Суриштирув ишлари натижасида аниқланишича, Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришдан мақсад уни тунаш бўлган. Унинг шахсий буюмлари орасида пул ва қимматбаҳо нарсалар топилмаган.
Ушбу жиноят юзасидан олиб борилган текширув ишлари натижасида Москвада гумонланувчи қўлга олинди. Унинг ёнидан полиция ходимининг сохта гувоҳномаси, иккита пичоқ, учта газ баллончаси, «Макаров» русумидаги пистолет ва шу билан бирга нейролептик-азалептин бирикмаси қўшилган спирт солинган металл идишча чиққан.
Бунга қадар ҳам одамларни заҳарлаб тунашда гумон қилиниб Россия фуқароси бўлган 26 ёшли Мурат Сабанов қўлга олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter