Ўзбекистон ғалаба билан бошлади — Осиё кубоги U20
Бугун, 1 март куни Осиё кубоги U20 га старт берилди. 1-турда Ўзбекистон ёшлар жамоаси Сурияга қарши тўп сурди.
«Бунёдкор»даги ўйинда Равшан Ҳайдаровнинг шогирдлари ғалабани нишонлашди —2:0.
А гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳам шу ҳисоб қайд этилди, Индонезия Ироқдан енгилди — 0:2.
Ўзбекистон ва Ироқ 1-турдан сўнг тенг очколар билан етакчиликни қўлга олишди. 4 март куни «Бунёдкор» стадионида етакчилар тўқнашади.
Осиё кубоги. 1-тур. А гуруҳи. 1 март
Ўзбекистон U20 — Сурия U20 — 2:0
Голлар: Аббосбек Файзуллаев — 37, Закария — 68 (автогол)
Индонезия U20 — Ироқ U20 — 0:2
Голлар: Ҳайдар Абдулкарим — 28, Муҳаммад Жамил — 90+6.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter