Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон илк бор электр энергетика соҳасига бағишланган йирик анжуманга мезбонлик қилади

Ўзбекистон илк бор электр энергетика соҳасига бағишланган йирик анжуманга мезбонлик қилади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида 25 июнь куни «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти ва Осиё тараққиёт банки томонидан «Электр энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари – тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар» мавзусида халқаро конференция ўтказилади.

Анжуман ишида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистоннинг электр энергия холдинглари ва корпорациялари раҳбарлари, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки мутахассислари ҳамда глобал консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

«Ўзбекэнерго» АЖнинг ЎзАга маълум қилишича, маълум қилишларича, халқаро анжуман кун тартибидан Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистон электр энергетика соҳасига олиб кираётган инвестицияларга оид масала ҳам ўрин олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг