Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон иқтисоди 1-ярим йилликда реал ҳисобда 6,4 фоизга ўсган

Ўзбекистон иқтисоди 1-ярим йилликда реал ҳисобда 6,4 фоизга ўсган

Кеча, 25 июль куни Марказий банк Раиси М.Нурмуратов Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарори натижаларига доир матбуот анжумани ташкил қилган эди.

Унда Нурмуратов мамлакат иқтисодиётига доир айрим маълумотлар билан ҳам бўлишди.

Қайд этилишича, иқтисодиётда шаклланган нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари ҳамда фискал тақчилликнинг қисқариб бориши ҳисобига ҳозирги кунда шаклланган 0,5-0,6 фоизлик ЯИМ ижобий тафовутини йил якунига қадар ёпилиши ва инфляцияга оширувчи таъсирини қисқариши кутилмоқда.

Жорий йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича эса иқтисодиёт реал ҳисобда 6,4 фоизга ўсди.

Жумладан, ишлаб чиқариш саноати (9,4 фоиз), қурилиш ишлари (10,1 фоиз) ва хизматлар (12,9 фоиз) соҳаларидаги юқори ўсиш суръатлари иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи драйверлардан бўлди.

Юқори инвестицион фаоллик, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий ва хусусий капитал қўйилмалари ялпи инвестицион талабнинг ошишига хизмат қилмоқда.

Тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллиги ва ишбилармонлик кайфияти бўйича индексларда сўнгги икки ойда нисбатан пасайиш кузатилган бўлсада, ижобий натижалар сақланиб қолмоқда.

Меҳнат бозори динамикасини ўрганиш учун муқобил кўрсаткич сифатида бўш иш ўринлари бўйича эълонларни кузатиб борамиз. Апрелдаги юқори кўрсаткичлардан сўнг май-июнь ойларида эълонларнинг камайиши кузатилди.

Буни, бир томондан, мавсумий характерлиги билан, яъни ёз ойларида айрим соҳаларда ишчи кучига бўлган эҳтиёжнинг қисқариши ва бошқа томондан, меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг маълум даражада мувозанатлашиши билан изоҳлаш мумкин.

Интернет саҳифалари орқали иш излаётганлар сонида йил бошидан пасаювчи динамика давом этди. Мазкур кўрсаткичда ўтган йилларнинг мос даврига нисбатан пасайиш кузатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг