Ўзбекистон коронавирусдан холи ҳудудми? (видео)
Ҳар куни катта-кичик ихтиролари билан бутун дунё бозорларини эгаллаб бораётган Хитой давлати бугун ҳудудида тарқалган касаллик – коронавирус туфайли қийин аҳволда қолди. Вируснинг секин-аста бошқа мамлакатларга ҳам кириб бориши эса бу фақат Хитойнинг муаммоси эмаслигини кўрсатди.
Бироқ инсоният шу пайтгача қанчадан-қанча эпидемияларни енгиб ўтмади дейсиз? Шундай экан, ҳар хил ваҳима уйғотадиган ахборотлардан қочиб, соҳа мутахассислари берган тавсияларга амал қилайлик.
«Xabar.uz» мухбири Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Людмила Кудашева билан суҳбатлашди.
Қуйидаги видео орқали мутахассис берган ишончли маълумотлар билан танишинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter