Ўзбекистон машиналари — Россиядаги энг арзон «иномарка»лар

Россиядаги энг чўнтакбоп чет эл автомобиллари рейтинги эълон қилинди. «Life.ru» хабарида айтилишича, бу рейтингга нархи 439 минг рублдан бошланувчи автомобиллар кирган. Рейтингдаги энг қиммат «иномарка» 491 минг рубль туради.
Ўзига хос бу «ТОП-5»лик Россия автомобиль бозорининг июнь ойи ҳолатидан келиб чиқиб белгиланди. Эътиборли томони, «кучли бешлик»нинг танҳо етакчиси бир неча ойдан бери бу мавқени сақлаб турган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Ravon R2» («Spark») бўлди.
«Daily-Motor.Ru» маълумотларига қараганда кучайтирилган бензин двигателли, автомат коробкали ушбу ўзбек машинасини рус бозорида 439 минг рублга сотиб олиш мумкин. Шунинг баробарида «Ravon R2» Россия бозоридаги автоматик трансмиссияли энг арзон машина ҳам саналади.
Иккинчи ўрин ҳам ўзбек автомобилсозларига тегишли — «Ravon Nexia» 449 минг рублга сотилмоқда.
Учинчи ўринни хитойликлар банд этишди: янги «Brilliance H230»нинг баҳоси 459,9 минг рубль. Япониянинг «Datsun on-DO» машинаси 461 минг, Хитойнинг «FAW Oley» автомобили 491 минг рублга сотилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter