Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон маймун чечагига қарши чоралар кўрмоқда

Ўзбекистон маймун чечагига қарши чоралар кўрмоқда

ЖССТ Африкада тарқалаётган маймун чечагининг Clade 1b штаммининг янги тўлқини туфайли соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

АОКАда ўтказилган брифингда Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маймунчечакка қарши олиб борилаётган чора тадбирлар ҳақида маълумот берди:

Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, одамларга, ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ва жинсий мулоқот орқали юқиши мумкин.

Жорий йилнинг 14 август куни ЖССТ Африкада тарқалаётган маймун чечагининг Clade 1b штаммининг янги тўлқини туфайли, соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Мамлакатимизга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилди: 

  • Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;  
  • касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
  • касалликни четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобил йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг хушёрлиги оширилди;
  • Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;

Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг