«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» компаниясига янги раис тайинланди
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖни шу кунга қадар бошқариб келган Исакулов Дадажон Айнакулович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) бошлиғи этиб тайинланди.
Шу муносабат билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга янги раис тайинланди.
Унга кўра, шу кунга қадар компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Назиров Абдумалик Абдусалимович компания бошқаруви раиси этиб тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter