Ўзбекистон олимпия жамоаси Тошкентда мағлубиятга учради

Ўзбекистон олимпия жамоаси Мали билан иккинчи баҳсда 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Тошкентда 23 ёшлилар ўртасида Ўзбекистон ва Мали терма жамоалари ўртасида иккинчи ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Дастлаб 48-дақиқада Диарра Тиаомоке ҳисобни очди. 58-дақиқада Норчаев ҳисобни тенглаштирди.
Бироқ 89-дақиқада малиликлар пеналтидан гол уриб ғалабани ўз томонларига оғдириб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда дуранг натижа қайд этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас