Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолди

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ёзди.

«Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари А.Журабаев ва мен вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола опа ҳолидан хабар олдик, давлатимиз раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилагини етказдик.

Айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Х.Фозилов, Ф.Тўраев, М. Ирисметов, тиббиёт фанлари доктори О.Аҳмедов ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг