Ўзбекистон Қатар билан олий таълим соҳасида ҳамкорлик қилади
Президентнинг жорий йил 13 сентябрдаги тегишли қарори билан Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Қарор билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур битим 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter