Ўзбекистон аламли мағлубиятга учради. Қора анъана давом этади
Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистон мезбон Қатар терма жамоаси билан оғир учрашув ўтказди.
Биринчи бўлимда Қатар кескин прессинг асосида устунликни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди. 27-дақиқада шундай прессинг мезбонлар голи билан якунланди. Қатар футболчисининг бурчакдан кириб бориб берган зарбасини Ўткир Юсупов ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Шундан сўнг вакилларимиз фаоллашди. Терма жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо Турғунбоевнинг қулай вазиятдан зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди.
Иккинчи бўлим бошида тўлиқ устунликка эришдик. Қатар дарвозаси олдида бир қанча вазиятлар юзага келди. Ниҳоят Одил Ҳамробеков 59 дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Қолган дақиқаларда ва қўшимча таймларда жамоалар эҳтиёткор ўйнашди ва ўйин пеналтилар сериясигача етиб борди. Афсуски, унда терма жамоамиз қора анъанасини давом эттирди ва пеналтилар серияда бешинчи бор муваффақиятсизликка учради.
Қатар – Ўзбeкистон 1:1
Гол: 27 - Ўткир Юсупов (автогол ), 59 - Одил Ҳамробеков
Пеналтилар серияси: 3-2
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 4. Фаррух Сайфиев ( Зафармурод Абдираҳматов, 99), 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (с), 11. Остон Ўрунов (Шохбоз Умаров, 74), 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 106), 22. Аббосбек Файзуллаев ( Хожимат Эркинов,114), 18. Абдулла Абдуллаев.
Қатар: 22. Мешал Баршам, 2. Педро Корреа, 3. Ал Маҳди Али Муҳтор, 4. Муҳаммад Ваад Ал Баяти (18. Султон Ал Бурайк, 108), 12. Лукас Мендес, 5. Тариқ Салмон , 10. Ҳасан Ал Ҳайдос (Ҳолид Мазии, 54), 11. Акрам Афиф, 19. Алмоез Али, 20. Аҳмад Фатҳи (23. Мустафо Тариқ Машал, 103) Абдулла, 24. Жассим Жобир Абдусаллам (6. Абдул Азиз Ҳатим, 80).
Огоҳлантириш: 47 - Мешал Баршам, 69 - Отабек Шукуров, 79 - Сречко Катанец, 89 - Ҳолид Мазии, 90 -Рустам Ашурматов, 90+1 - Алмоез Али, 105 - Педро Корреа
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter