Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон разведка хизмати Москвага борди

Ўзбекистон разведка хизмати Москвага борди

Москва шаҳрида МДҲ давлатларининг хавфсизлик ва разведка хизматларининг XVII мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон разведка хизмати вакиллари ҳам иштирок этди.

Йиғилишда Россия президенти Владимир Путиннинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унинг фикрига кўра, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноий гуруҳлар, ноқонуний қурол савдоси, кибержиноят, наркобизнес, контрабанда ва ноқонуний муҳожирликка қарши курашда разведка хизматларидан тўлиқ фойдаланиш лозим.

Йиғилишда МДҲнинг 9 давлати махсус хизматлари қатнашди: Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг