Ўзбекистон-Сингапур қўшма таълим маркази очилди
Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюрди.
Ташриф давомида Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари, бир гуруҳ иқтидорли ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Сингапур қўшма таълим марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Марказ кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчиларимизнинг Давлат хизмати коллежи, Ли Куан Ю номидаги давлат бошқаруви мактаби каби Сингапурнинг нуфузли таълим муассасаларида малака оширишини ташкил қилиш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, таълим марказида замонавий жиҳозланган коворкинг майдони ташкил қилиниб, бу ерда сингапурлик экспертлар жалб қилинган ҳолда устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик олиб борилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter