Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ БАА ҳудудий сувларидаги провокацияни кескин қоралади

Ўзбекистон ТИВ БАА ҳудудий сувларидаги провокацияни кескин қоралади

Фото: «Reuters»

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги 2019-йил 12-май куни Ўмон кўрфазидаги Бирлашган Араб Амирликларининг ҳудудий сувлари яқинида Фужайра Амирлигидан шарқ томонда тижорий ва фуқаролик кемаларига нисбатан амалга оширилган провокацияни кескин қоралайди.

Бу каби ҳодисалар кемалар бортидаги инсонлар ҳаётига жиддий хавф яратади. Вазирлик халқаро ҳамжамиятни денгизда кемалар қатнови хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказадиган бундай ҳаракатларни олдини олиш масъулиятини ўз зиммасига олишга чақиради.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларига хавфсизликни таъминлаш ва ўз миллий манфаатларни ҳимоя қилишда якдиллик изҳор этади.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳудудий сувларида, Фужейра порти яқинида тўртта савдо кемасига зарар етказилган. БАА ташқи ишлар вазирлиги томонидан хабар қилинишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Шу билан бирга табиатга ҳам зарар етмаган, кемалардан денгизга хавфли суюқлик ёки ёқилғи оқиб тушмаган.

Айни вақтда суриштирув ишлари давом этмоқда. БАА ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ушбу ҳолатга қаратиб, бундан кейин ҳам кемаларга зарар етказилмаслиги учун чора кўришга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг