Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон «Толибон» вертолётини уриб туширгани бўйича хабарлар изоҳланди

Ўзбекистон «Толибон» вертолётини уриб туширгани бўйича хабарлар изоҳланди

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни инкор этди. 

«Шуни маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди. ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз.

Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», дейилади вазирлик хабарида.

Аввалроқ Покистон Афғонистон ҳудудига авиазарбалар бергани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг