Ўзбекистон U23 терма жамоаси кутиб олинди (фото)
Бугун, 4 май куни эрта тонгда Тошкент Халқаро аэропортида Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган Осиё кубогида кумуш медали совриндорлари тантанали кутиб олинди.
Маросимда Президент Админстрацияси ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Одил Абдураҳмонов спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.
Тадбирда терма жамоа тренери Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасурбек Жалолиддинов чемпионат ҳақидаги таассуротлари билан бўлишдилар.
Париж-2024 Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган чемпионларимизни кутиб олиш учун аэропортда оммавий ахборот воситалари вакиллари, спортчиларимизнинг яқинлари ва спортимиз ифтихорларини қутлаш истагида бўлган кўплаб ҳамюртларимиз жам бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 15 апрель – 3 май кунлари ўтказилган U23 Осиё кубогида кумуш медалга сазовор бўлиб, ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter